Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўзбекистон футбол ассоциациясига янги раҳбар тайинланди

Бугун, 15 июль куни Ўзбекистон футбол ассоциациясининг навбатдан ташқари Конференцияси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон футбол ассоциациясининг навбатдан ташқари Конференциясида ҳалқаро кузатувчи сифатида ФИФА вакили Санживан Баласинган, Андрей Вашкевич ҳамда Осиё Футбол Конфедерацияси вакили Каттел Пурушоттам иштирок этди.

Конференцияни Ўзбекистон футбол ассоциацияси Бош котиби Максумов Аваз Пархатович олиб борди.

Ўзбекистон футбол ассоциациясининг Президенти Раматов Ачилбай Жуманиязович ўз хоҳиши билан ЎФА Президентлигидан истеъфога чиқиш тўғрисида ариза берганлиги муносабати билан, Ўзбекистон футбол ассоциацияси уставининг 41-моддасига асосан ЎФА ўз расмий веб-сайтида Ўзбекистон футбол ассоциацияси Президенти лавозимига Ўзбекистон футбол ассоциацияси аъзоларидан номзодларини илгари суриш сўралган эди.

Шу кунга қадар Ўзбекистон футбол ассоциацияси Президенти лавозимига Тошкент шаҳар футбол ассоциацияси томонидан номзод сифатида Азизов Абдусалом Абдумавлонович таклиф этилди ва конференцияда Азизов Абдусалом Абдумавлонович бир овоздан Ўзбекистон футбол ассоциацияси Президенти лавозимига сайланди.