Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

"Ўзбекистон ҳаво йўллари", Вазирлар Маҳкамаси ва банк ходимларида коронавирус аниқланди

17 июнь куни аҳоли орасида 13 кишида коронавирус аниқланди. ССВ коронавирус аниқланган жой ва шахслар ҳақида маълумот берди.

Жумладан, Тошкент шаҳри ички ишлар тизими терговчисида, Миробод туманида яшовчи фуқарода (иккаласида ҳам тана ҳарорати кўтарилган ва томоқда оғриқ кузатилганлиги сабабли ўзлари бориб намуна топширган), “Ўзбекистон ҳаво йўллари” АЖнинг 2 нафар мутахассисида (ишга чиқиш учун намуна топширган) касаллик қайд этилган.

Бундан ташқари, Сурхондарё вилояти Бойсун тумани Халқ банки филиали ходими ва унинг онасида, Сирдарё вилоятидаги электр станцияси ишчиси ва унинг ўғлида (тана ҳарорати кўтарилган ва Бекобод туманидаги шифохонага ётқизилган), Чирчиқ туманида яшовчи фуқарода (тана ҳарорати кўтарилган ва тез тиббий ёрдам хизмати орқали юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган), Бухоро вилояти кўз касалликлари шифохонасининг 3 нафар тиббиёт ходимида ҳам инфекция аниқланган.

Бугун айни пайтга қадар касаллик аниқланган 15 нафар бемордан 9 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида қайд этилган. Улар орасида Вазирлар Маҳкамасининг икки нафар ходимида ҳам коронавирус инфекцияси тасдиқланган.

Ҳозирда пайтда ушбу ҳолатлар юзасидан эпидемиологик суриштирув ишлари олиб борилмоқда.