Android qurilmalar uchun Zarnews.uz mobil ilovasi. Yuklab olish x

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг ҚАРОРИ

Самарқанд вилоятида бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси сайловини ўтказиш тўғрисида

“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 61-моддаси ва “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

  1. Самарқанд вилояти давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси сайлови бўйича қўшма мажлиси 2019 йил 25 январь куни соат 14:00да Самарқанд вилояти ҳокимлигининг катта мажлислар залида ўтказилсин.
  2. Мазкур қарор халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашига ижро учун юборилсин.
  3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида, шунингдек бошқа манбаларда эълон қилинсин.

 

Марказий сайлов комиссияси

Раиси                                                                                   М.Абдусаломов

 

Тошкент шаҳри,

2019 йил 18 январь.