Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўзбекистон саноати учун янги инвесторлар кириб келмоқда

"Eczacıbaşı" компаниялар гуруҳи Ўзбекистонда қатор лойиҳаларни амалга оширади. Бу 2019 йил 1 апрель куни "Eczacıbaşı" компанияси президенти Atalay Gyumrahнинг Тошкентга ташрифи чоғида Ташқи ишлар вазири ўринбосари Алишер Абдуллаев билан учрашувида келишувга эришилган. Бу ҳақда Ўзбек-Турк савдо уйи хабар бермоқда. 

Ҳамкорлик доирасида тоғ-кон, қуёш энергетикаси, соғлиқни сақлаш, фармацевтика ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш лойиҳаларининг амалга ошириш имкониятлари, Туркиядан тўғридан-тўғри инвестициялар ва илғор технологиялар жалб этишга ҳам келишилди.

Шунингдек, делегация аъзолари бир нечта вазирлик, қўмита ва агентликларда бўлиш, Савдо-саноат палатасида тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказиши ва вилоятимизга ташрифи режалаштирилган.

Маълумот учун: "Eczacıbaşı" концерни дунёнинг турли давлатларида 42 компаниядан ташкил топган ва Туркиядаги бўлим энг йирикларидан ҳисобланиб, умумий қиймати 3,1 миллиард долларни ташкил этади ва унда 12,5 минг нафар ходим меҳнат қилади.