Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

«Ўзбекистон темир йўллари» 2022 йилгача яна иккита Talgo тезюрар поездидан олади

Испаниянинг Talgo  компанияси «Ўзбекистон темир йўллари»га яқин уч йилда иккита тезюрар поезди етказиб беради. Бу ҳақда газета.уз хабар бермоқда.

«Ўзбекистон темир йўллари» компанияси Испаниянинг Patentes Talgo компанияси билан 2022 йилгача яна иккита тезюрар поезд сотиб олиш бўйича шартнома имзолади. Бу ҳақда бугун темир йўл ташувлари бўйича Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ижросига бағишланган йиғилишда компания вакиллари хабар беришди.

Шартнома суммаси 57.5 миллион еврони ташкил этади. Испан компанияси иккита поездга қўшиб, яна тўртта эконом классга мансуб қўшимча вагонлар ҳам етказиб беради.

Бугунги кунда  «Ўзбекистон темир йуллари» Talgo AVE 250 маркасидаги тўртта поездни Afrosiyob номи остида ишлатаяпти. Тошкент-Самарқанд, Тошкент-Шаҳрисабз и Тошкент-Бухоро йўналишларида ҳаракатланмоқда.