Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўзбекистон транспорти учун ягона чипта жорий этилади

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Тошкент шаҳар бошқармасининг маълумотига кўра, 2020 йилнинг 1 январидан Ўзбекистон Республикасида жамоат транспорти учун ягона тўлов тизими жорий этилади.

Ҳажм жиҳатидан банк пластик карточкасига ўхшаш алоқа тизимига уланмаган чипта ёрдамида Ўзбекистоннинг барча шаҳарларидаги ҳар қандай транспорт турида тўловни амалга оширса бўлади. Чиптани 30 минг сўмга сотиб олиб, мобил телефондаги илова ёки банк пластик карточкаси орқали (шу жумладан, халқаро тўлов тизимлари ёрдамида) маблағ билан тўлдириб бориш мумкин. Янги метро бекатларидаги турникетлар ушбу тизим жорий қилиниши учун мослаштирилган.

Чипталар тўрт хил бўлади: пенсионерлар, талабалар ва ўқувчилар учун, имтиёзли чипта ҳамда умумий ягона транспорт чиптаси. Транспортдан фойдаланиш учун тўлов ҳар бир ҳудудда ўрнатилган тарифга боғлиқ бўлиб, йўловчиларнинг турли тоифалари учун имтиёз ва чегирмалар ҳисобга олинади. Чипталарда чипта эгасининг расми туширилган бўлиши режалаштирилган ва улар давлат хизматлари марказлари томонидан берилади.

Жамоат транспорти сафар учун тўловни ўзи ечиб оладиган ҳисоб қурилмалари билан таъминланади. Йўловчи чиптани қурилмага яқинлаштирса тўлов автоматик равишда ечилади.