Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўзбекистон - Хитой газ қувурида ёнғин содир бўлди

Ўзбекистон - Хитой газ қувурининг Бухородан ўтган қисмида авария содир бўлди.

Ўтган тунда Ўзбекистондан Хитойга газ етказиб берувчи газ қувури шикастланиши оқибатида ёнғин содир бўлди, деб хабар қилмоқда “Ўзтрансгаз”  матбуот хизмати.

Хабарда айтилишига кўра, ёнғин “Газли  - Чимкент” газ қувурининг 76 километрида, Бухоро вилоятининг Шофиркон туманидан ўтган қисмида маҳаллий вақт билан соат 21:50 да содир бўлган. Айни дамда ёнғин ўт ўчириш хизмати кучлари ҳамда газ қувури эксплуатациясини таъминловчи ходимлар томонидан ўчирилган. Қурбонлар ва жабр кўрганлар йўқ. Газ қувурини қайта тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

Ушбу авариянинг аниқ сабаби ҳозирча хабар қилинмаган. Газ узатиш 23 июлдан қайта тикланиши хабар қилинган.