Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўзбекистон январда — 22 000 дона автомобил ишлаб чиқарди

Давлат статистика қўмитаси 2020 йил январь ойида йирик саноат корхоналари томонидан айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми ҳақида маълумот берди.

Хусусан, енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми ошган. 2019 йилнинг шу даврида 17 466 дона енгил автомобиль ишлаб чиқарилган бўлса, 2020 йилда — 22 000 дона.

Автомобиль ишлаб чиқариш саноатида 2020 йил январь ойида 5 962 дона Nexia T-250 (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 29,0 фоиз), 5 078 дона Cobalt (47,4 фоиз), 4 340 дона Lacetti-Gentra (55,0 фоиз), 3 989 дона Damas (35,2 фоиз), 2 320 дона Spark (48,7 фоиз) ҳамда 311 дона Labo (7,8 фоиз) автомобиллари ишлаб чиқарилди.

Юк автомобилларини ишлаб чиқариш камайди. 2019 йилда — 367 дона, 2020 йилда — 272.

Автомобиль двигателларини ишлаб чиқариш кўпайди. 2019 йилда 16,4 минг дона двигатель чиқарилган бўлса, 2020 йилда — 19,8.

2020 йил январь ойида трактор ишлаб чиқариш ҳажми 25 донани ташкил этди (2019 йилда — 9).