Android qurilmalar uchun Zarnews.uz mobil ilovasi. Yuklab olish x

Ўзбекистонда ер участкаларини хусусийлаштиришга рухсат берилди

Урбанизация жараёнларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Ҳуқуқий ахборот» канали.

Фармон билан мамлакатда урбанизация жараёнларини тубдан такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари белгиланди.

Фармонга мувофиқ, 2019 йил 1 июлдан:

  • юридик шахслар бино ва иншоотлари, саноат инфратузилмаси объектлари жойлашган ер участкаларини хусусийлаштириш ҳуқуқига эга;
  • жисмоний шахслар якка тартибда уй-жой қуриш ва турар жойга хизмат кўрсатиш учун ажратилган ер участкаларини хусусийлаштириш ҳуқуқига эга;
  • хусусийлаштириш маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарори билан амалга оширилади;
  • жисмоний ва юридик шахслар томонидан хусусийлаштирилган ер участкалари хусусий мулк ҳисобланади ва дахлсиздир;
  • хусусийлаштириш фақатгина кадастр ҳужжатлари мавжуд бўлган ҳолда ҳамда Ҳукумат томонидан белгиланадиган миқдорларда пуллик асосда амалга оширилади. 

Манба: xabar.uz