Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўзбекистонда илк марта “Буюк ипак йўли” халқаро фестивали ўтказилади

11-13 июль кунлари “Буюк ипак йўли” халқаро фольклор мусиқа фестивали ўтказилади. Ушбу фестиваль ҳар икки йилда бир марта Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида бўлиб ўтади. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Ушбу фестивални ўтказишдан мақсад, миллатлар ва мамлакатлар ўртасидаги маданият ришталарини мустаҳкамлаб, мусиқа, халқ ижодиёти, амалий санъат соҳаларида ҳам ўзаро алмашинувлар олиб боришдан иборат.

Фестиваль доирасида турли кўргазмалар, миллий созлар ва либослар, ҳунармандчилик буюмлари, тасвирий ва амалий санъат асарлари, бадиий ва ҳужжатли фильмлар, аудио ва видео дисклар, китоблар, альбомлар, фотосуратлар намойиши ва уларнинг сотуви ташкил этилади.