Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўзбекистонда жазирама кутилаяпти

Мамлакатимизга Эрон ва Туркманистондан иссиқ ҳаво кириб, ҳароратни одатий кўрсаткичлардан 4-7 даражагача иситиб юборади. "Ўзгидромет"нинг бир ҳафталик об-ҳаво маълумотига кўра, ҳаво ҳарорати ғайритабий тарзда ошиши кутилмоқда. Бу ҳақда Minbar хабар бермоқда.

"Ҳафта бошида ҳаво ҳарорати 39, баъзи жойларда эса 41 даражагача чиқди. Бу одатдагидан 2-4 даража иссиқ. Лекин 26-30 июнь кунлари чилла ўз кучини кўрсатади. Мамлакатнинг кўплаб ҳудудларида жазирама кучаяди", – дейилади хабарда.

"Ўзгидромет"нинг айтишича, Эрон ва Туркманистондан иссиқ ҳаво кириб келмоқда. Кундузи 40 даражагача, шимол, жануб ва чўл жойларда 42 даражагача кўтарилиши мумкин. Бу одатий ҳароратдан 4-7 даражагача кўп дегани.

Ёғингарчилик кутилмайди, фақат тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шамол тезлиги эса сониясига 15-20 метргача чиқади.