Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўзбекистонда Кураш халқаро академияси ёки институти очилади

Бугун Бухорода илк марта ўзбек миллий кураши бўйича Ўзбекистон Республикаси президенти соврини учун Ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанд хотирасига бағишланган халқаро турнир старт олади.
Кеча, турнир очилишига бағишлаб ўтказилган матбуот анжуманида сўзлаган Халқаро Кураш Ассоциацияси президенти, Ўзбекистон Кураш федерацияси биринчи ўрибосари Комил Юсупов журналистлар берган саволларга жавоб берар экан, келажакда Ўзбекистонда халқаро кураш мактаби очилиши ҳақида маълум қилди.
"Келажакда албатта халқаро кураш мактаби қурамиз. У Халқаро Кураш Академияси деб номланадими ёки Халқаро Кураш институти деб номланадими аҳамияти йўқ. У ерда дунёнинг барча давлатларидан ёшлар келиб кураш сир-асрорларини ўрганишлари мумкин бўлади. Шунингдек бу ерда халқаро кураш ҳакамларини ҳам тайёрлашни йўлга қўямиз", деди у.

Эслатиб  ўтамиз Бухорода ўтказилаётган ушбу халқаро мусобақага дунёнинг 21 та мамлакатидан жами 135 нафар полвон ташриф буюрган. Улар еттита эркаклар, учта аёллар, жами ўн вазн тоифасида ўзаро гиламга чиқадилар.