Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўзбекистонда қанча чекувчи бор ёки неча пул тутунга айланмоқда?

Тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, охирги йилларда олиб борилаётган соғлом турмуш тарғиботи натижасида Ўзбекистонда йилдан йил аҳолининг умумий сонига нисбатан чекувчилар камаймоқда, деб ёзмоқда nuz.uz.

2019 йилда, Ўзбекистонда чекувчилар сони, 2018 йилдаги чекувчилар сонидан бироз ортган ва 2.4 миллион кишини ташкил этган. Бу кўрсаткич 2018 йилда 2.38 миллион эди, 2016 йилда эса 2.21 миллион эди.

Аммо, тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, охирги йилларда олиб борилаётган соғлом турмуш тарғиботи натижасида Ўзбекистонда йилдан йил истеъмол қилинаётган сигарета миқдори камайиб бормоқда.

Агар, 2016 йилда мамлакатимизда чекувчилар томонидан 10.46 млрд. дона сигарет истеъмол қилинган бўлса, 2019 йилга келиб бу кўрсаткич 10.04 млрд. донага қисқарган.

Битта чекувчининг ўртача чекадиган сигарети 2016 йилда 11.2 донани ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич 2019 йилда 10.4 донагача қисқарган.

Аммо, ёши 22 ёшдан тепада бўлган аҳоли орасида чекувчилар сони ортган. Улар 2016 йилда 11.5 фоизни ташкил этган бўлса, 2019 йилда 12.3 фоизга ортган.

Чекувчиларнинг ёш даражасига қарайдиган бўлсак:

6 фоиз - чекувчиларни 22-24 ёшлилар ташкил этади.

30 фоиз - чекувчиларни 25-34 ёшлилар ташкил этади.

23 фоиз - чекувчиларни 35-44 ёшлилар ташкил этади.

22 фоиз - чекувчиларни 45-54 ёшлилар ташкил этади.

14 фоиз - чекувчиларни 55-65 ёшлилар ташкил этади.

5 фоиз - чекувчиларни эса ёши 65 ёшдан тепадагилар ташкил этади.

90 фоиз - чекувчиларни эркаклар,

10 фоиз - чекувчиларни эса аёллар ташкил этади.

Чекувчиларнинг 70 фоизини 5 йилдан кўпроқ вақтдан бери чекувчилар ташкил этади.

Бугунги кунда Ўзбекистонда 1 қути сигаретнинг ўртача нархи 8313 сўмни ташкил этмоқда. Ўртача ҳисоблаганда бир кунда ўзбекистонлик ҳар бир чекувчи сигарет учун 4322 сўм 76 тийин сарфламоқда. Агар бу суммани чекувчиларнинг умумий сонига кўпайтирсак бир кунда ўзбекистонлик чекувчилар ўртача умумий 10.374.624.000 сўмни сигарет сотиб олиш учун сарфламоқдалар. Энди, бу суммани 1 йил, 365 кунга кўпайтирсак 3.786.737.760.000. сўм бўлади. Бу суммани Марказий банк белгилаган доллар курсининг 3 май ҳолатидаги нархига, 8464.60 сўмга бўлсак, 447.361.689 доллар келиб чиқаяпти. Демак, ўзбекистонликлар умумий ҳисобда ҳар йили ўртача қарийб ярим миллиард долларни ҳавога тутун қилиб чиқариб юбораяптилар.