Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдураим Абдуваҳобов вафот этди

Ўзбек миллий академик драма театри актёри, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдураим Абдуваҳобов 57 ёшида вафот этди.

Абдураим Абдуваҳобов 1963 йил 8 август куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган. У Тошкентдаги театр ва рассомчилик олийгоҳини тугатган.

Абдураим Абдуваҳобов "Шум бола, "Суюнчи", "Муҳаббат синовлари", "18-квадрат", "Ада эмас, дада", "Фирибгар", "Осий банда", "Пойга", "Бевалар", "Сўнгги нафасимгача", "Севги балки бу жаннат 2", "Назира" каби фильмларда роль ижро этган. Шунингдек, "Тожикфильм" студиясида тасвирга олинган "Жўра овчи" фильмида ҳам роль ўйнаган. Абдураим Абдуваҳобов "Чимилдиқ" спектаклида ҳам роль ижро этган.