Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Аида Юнусова вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Аида Юнусова 72 ёшда вафот этди. Бу ҳақда «Ўзбеккино» матбуот хизмати маълум қилди.

Аида Юнусова 1948 йилда Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида туғилган. 1970 йили театр ва рассомчилик институтининг драма театри ва кино факультетини тамомлаган. Талабалигидаёқ режиссёрлар эътиборига тушиб, кинога таклиф қилинган.

Актриса узоқ вақт давомида турли роллар ижро этган. Жумладан, «Ажойиб хаёлпараст», «Чинор остидаги дуэл», «Оловли йўллар», «Олтин куз», «Меҳригиё», «Зулматни тарк этиб», «Карвон», «Анор», «Биринчи йўловчилар» киноларида суратга тушди.

Актриса сифатида 1989 йилгача «Ўзбекфильм»да фаолият кўрсатган. Шундан сўнг кинони тарк этади ва маълум вақтдан сўнг яна кинога қайтди. Аида Юнусова оғир хасталикни бошдан кечирганди.

Марҳуманинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.