Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўзбекистонда йил бошидан буён неча киши ёнғин қурбони бўлган?

Жорий йилнинг ўтган 8 ойи давомида республика ҳудудида жами 7439 та ёнғинлар қайд этилиб, ушбу ёнғинларда 76 нафар киши ҳалок бўлган ва 208 нафар киши тан жароҳати олган. Бу ҳақда Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати хабар бермоқда.

Жами содир бўлган ёнғинларнинг 68,7 фоизи аҳоли яшаш жойларида, 12,6 фоизи тадбиркорлик субъектлари объектларида, 5,7 фоизи транспорт воситаларида ва 1,6 фоизи давлат тасарруфидаги объектларида юзага келган.

Ёнғинларнинг 37,9 фоизи очиқ оловдан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш, 30,4 фоизи электр ускуналаридан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши, 12,2 фоизи иситиш печларининг носозлиги ёки улардан нотўғри фойдаланиш, 9,4 фоизи болаларнинг шўхлиги ва 4,1 фоизи транспорт воситаларидан фойдаланиш ва тузилиши қоидаларининг бузилишидан содир бўлган.