Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўзбекистондаги барча ҳудудда дам олиш кунларисиз биометрик паспорт ҳамда хорижга чиқиш паспорти расмийлаштирилади

Ўзбекистон Республикасининг барча вилоят, шаҳар, туман ИИБ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармалари (бўлимлари)да биометрик паспорт ҳамда хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш учун ҳужжат топшириш ва тайёр бўлган паспортларни олиш бўйича фуқароларни дам олиш кунлари ҳам соат 8.00 дан 20.00гача қабул қилиш жорий этилди.

Шу муносабат билан, нобиометрик паспортини биометрик паспортга алмаштирмаган фуқароларга яратилган имкониятдан унумли фойдаланишни тавсия этамиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси эски намунадаги (нобиометрик) паспортнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қилиш муддати 2019 йил 31 декабргача белгиланганлигини эслатиб ўтди.