Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўзбекистондаги янги автозавод 2020 йилдан маҳсулот ишлаб чиқаради

2019 йил 19 апрель куни Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида тижорат автомобиллари ва автобуслар ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Hyundai Motor Uz Namangan” масъулияти чекланган жамият шаклидаги Ўзбекистон-Корея қўшма корхонаси қурилиш ишларини бошланишига бағишланган тантанали маросим ўтказилди. Бу ҳақида вилоят ҳокимлиги Ахборот хизматига таяниб human.uz хабар берди.

Маросимда Корея Республикаси ишбилармонлари, Наманган вилояти ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозаров ва “Evergreen Motors” компанияси бош директори Ким Чанг Кеон тантанали равишда рамзий тугмачани босиши билан корхонага асос солиниши санаси ва бошқа муҳим маълумотлар солинган капсула иншоот пойдевори қўйиладиган жойдан ўрин олди. Ушбу лойиҳага 2019-2021 йиллар давомида 200 млн АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилади ва кейинги 4 йил давомида маҳаллийлаштириш даражаси 45 фоизга етказилади. Автозавод 2020 йилнинг 1-чорагидан илк маҳсулотларини чиқара бошлайди.