Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўзбeкистоннинг Россиядаги туризм элчиси Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди

Бугун, 14 ноябрь куни Ўзбeкистоннинг Россиядаги туризм элчиси Юрий Стоянов бошчилигидаги делегация Самарқанд шаҳрига келди.
Уларнинг асосий мақсади шаҳарнинг диққатга сазовор жойлари, меъморий ёдгорликлари тарихи билан танишишдан иборат. Чунки Самарқанд Ўрта аср меъморчилигининг ажойиб намуналарини сақлаб қолган. Меъморий ечимлар, рангларнинг шакли ва бойлигини мукаммал эгаллаган. Халқи эса ўзига хослиги билан ажралиб туради.

Самарқанд вилояти туризмни ривожлантириш департаменти ахборот хизмати хабарига кўра, меҳмонлар Амир Темур мақбараси, Регистон, Шоҳи Зинда мажмуалари, “Сиёб деҳқон бозори”ни томоша қилишди.
Бундан ташқари, турфа хил ранглардан фойдаланаётган, кўплаб турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқараётган цехдаги гилам тўқиш жараёни меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.