Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

O‘zLiDeP депутати сўровидан сўнг оқдарёлик Шоҳиста Айнаева уйли бўлди

O‘zLiDeP Оқдарё туман Кенгаши фаоллари Лойиш шаҳарчасидаги аҳоли билан бевосита мулоқоти давомида ижарада яшаб келаётган Шоҳиста Айнаева уйга эҳтиёжи борлиги ҳақида мурожаат қилди.

- 27 йилдан буён ижарама-ижара яшайман. Икки нафар вояга етган қизларим бор. Ўзимнинг уй–жойим, бошпанам бўлса дейман. Агар шу масалада ёрдам берсангиз ўзимни бахтиёр санар эдим, - деди Ш.Айнаева.

Мазкур мурожаат партия депутатлик гуруҳлари томонидан атрофлича ўрганилиб, туман ҳокимлигига депутат сўрови юборилди. Халқ вакилининг саъй-ҳаракати билан Ш.Айнаевага уй бериладиган бўлди.

Таъкидлаш жоизки, Оқдарё туманида уй-жойга муҳтож кам-таъминланган оилаларни уй-жой билан таъминлаш мақсадида ҳудудга қарашли Самарқанд агроиқтисодиёт коллежи ётоқхонаси ҳокимлик балансига ўтказилиб, оилалар яшаши учун қайта таъмирланмоқда. Таъмирлаш ишлари ўз якунига етказилгач, партияга уй-жой масаласида мурожаат қилган Ш.Айнаева мазкур хонадонлардан бирига эга бўлади.

Бахтигул Қаршиева,

O‘zLiDeP Самарқанд

вилоят Кенгаши

матбуот котиби.