Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

ЎзМТДП дан яна бир акция

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ўз ғоя ва мақсадларини амалга оширишда турли тарғибот-ташвиқот усулларидан, воситаларидан кенг фойдаланиб келмоқда. Партиянинг Самарқанд вилоят кенгаши ҳам китобхонликни тарғиб қилиш, жамоат транспортида тозаликни сақлаш, ёшлар онгига халқимизга хос бўлган ноёб фазилатларни сингдириш мақсадида акция ташкил этди.

Акция шаҳар ҳудудидаги барча автокорхоналарда уюшқоқлик билан ўтказилди. Партия фаоллари эрта тонгдан автокорхоналарга бориб ҳайдовчилар билан суҳбатлашишди ҳамда акциядан кўзланган мақсад ҳақида уларга батафсил тушунча бердилар. Ҳайдовчилар акциянинг мазмун-моҳияти билан яқиндан танишгач, партиянинг хайрли ташаббусини яқдиллик билан қўллаб-қувватлашди. Шундан сўнг партия фаоллари ўз йўналиши бўйича йўлга чиқаётган жамоат транспортлари, яъни автобусларга партия логотипи туширилган ва аҳолини китобхонликка, озодаликка чорловчи, кексаларни ҳурмат қилишга даъват этувчи шиорлар ёзилган тарғибот воситаларини кўринарли жойларга жойлаштирдилар.

-Партия ўзига хос бу тарғибот усули орқали нафақат ташкилот имиджини ошириш шу билан бирга самарқандликлар ва шаҳар меҳмонларида китобга бўлган қизиқишни кучайтириш, жамоат транспортида тозаликни таъминлаш, инсонлар ўртасидаги меҳр-оқибатни мустаҳкамлашни мақсад қилиб қўйган, - дейди ЎзМТДП Самарқанд вилоят кенгаши раиси Зебинисо Шодиева.

ЎзМТДП Самарқанд вилоят

кенгаши Матбуот хизмати.