Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Панжикентлик талабалар Самарқандда куч синашди

Самарқанд давлат чет тиллар институтида 9 май – Хотира ва қадрлаш куни олдидан спортнинг волейбол ва армрестлинг тури бўйича халқаро ўртоқлик мусобақаси ташкил этилди.

Унда Тожикистон Республикасининг Панжикент педагогика институти ва Самарқанд давлат чет тиллар институти талаба-спортчилари ғолиблик учун беллашди.

Ўртоқлик учрашувида спортнинг армрестлинг турида меҳмонлар устун келган бўлса, волейболда дуранг натижа қайд этилди.

– Мазкур мусобақани ўтказишдан асосий мақсад, аввало, икки халқ ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, шу билан бирга ёшларнинг спортга бўлган қизиқишини янада оширишдир, – дейди институт проректори Отабек Ғайбуллаев.