Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Паст Дарғом туман ҳокимлиги 600 га яқин оилага моддий ёрдам берди

588 та шароити оғир хонадонга 30 тонна ун, 2940 литр ёғ ва шунчадан гуруч ҳамда макарон маҳсулотлари тарқатилди.

Коронавирус пандемиясининг кириб келиши ортидан эълон қилинган карантин ҳолати боқувчисини йўқотган, эҳтиёжманд оилалар, ногирон ва беморларни ўйлантириб қўйди. Паст Дарғом тумани ҳокимлигининг ишчи гуруҳи маҳаллалар кесимида ана шундай оилалар рўйхатини шакллантирди.  Бугун 588 та ана шундай муҳтож оилаларга туман ҳокимлиги томонидан 30 тонна ун,  2940 литр ўсимлик ёғи, 3 тоннага яқин гуруч ҳамда шунча миқдорда макарон маҳсулотлари тарқатилди.

Пастдарғом тумани хокимлиги ахборот хизмати.