Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Паст Дарғом туманида 246 тонна пилла етиштирилди

Паст Дарғом тумани пиллакорлари вилоятимизда биринчи бўлиб давлатга пилла сотиш шартнома режасини бажардилар. Тумандаги 2843 нафар пиллакорлар заҳматли меҳнати эвазига 4433 қути ипак қурти боқилиб, 243,8 тонна ўрнига 246,6 тонна юқори сифатли пилла хомашёси етиштирдилар.

Туман пиллакорлари мавсумнинг дастлабки ҳосили ҳисобланган давлатга пилла сотиш режасини 101 фоизга бажариб вилоятда биринчи бўлишди.