Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Паст Дарғом туманида 8 соат давом этган сайёр қабулда 435 та мурожаат тингланди

Бугун вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов томонидан Паст Дарғом тумани аҳолиси учун ўтказилган сайёр қабулда 435 та мурожаат тушди.
Вилоятда шу пайтга қадар ўн олтита ҳудудда аҳоли учун сайёр қабуллар ўтказилган бўлиб, мулоқотлар давомида 4500 га яқин фуқаролардан 5000 дан зиёд мурожаат келиб тушган.

Вилоят ҳокими ҳар бир мурожаатни диққат билан тинглаб, ўртага ташланган масалаларни ўз ўрнида, қўшимча ўрганиш талаб этадиган муаммоларни эса қисқа фурсатларда ҳал этиш чораларини кўрди. Мутасадди раҳбарларга муддати белгиланган ҳолда қатъий вазифа ва топшириқлар берилди.

Сайёр қабул давомида аҳоли томонидан қишлоқларда мактабларнинг таъмирланиши, йўлларни яхшилаш, ичимлик суви ва газ таъминотидаги муаммолар, коммунал соҳадаги камчиликларни бартараф этиш, уй-жой билан таъминлаш сингари масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушди.

Шунингдек, давлат хизматлари маркази томонидан кўчма автобусда тезкор хизматлар ҳамда туман бандликка кўмаклашиш маркази томонидан бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди.

Тўлқин Сиддиқов.