Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Паст Дарғом туманида босқинчилик қилган шахслар қўлга олинди

2019 йил 17 февраль куни Самарқанд вилояти Паст Дарғом туманида яшовчи А.Қ. “Спарк” русумли автомашинасида Ўтарчи маҳалласи ҳудудида кетаётганда 5 нафар номаълум шахслар томонидан тўхтатилиб, танасининг турли жойларига жароҳат етказилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Босқинчилар уни овлоқ жойга олиб бориб, автомашина салонидан 5 000 АҚШ доллари ва сариқ металлдан ясалган узугини олиб воқеа жойидан яширинганлар.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Паст Дарғом тумани Ўтарчи маҳалласида яшовчи И.У., З.Н. Ж.Х., А.Ж. ва С.С.лар содир этганликлари аниқланиб, қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.