Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Паст Дарғомда 3 та янги болалар боғчаси қурилди

Жорий йилнинг бугунги санасига қадар Паст Дарғом туманида 15 та мактабгача таълим ташкилоти қурилиши ҳамда таъмирланиши учун 9,5 миллиард сўм маблағ сарфланди.

Жумладан, туманнинг Шомбулоқ маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 39-, Истиқбол маҳалласидаги 41-, Тозқултон маҳалласида жойлашган 61-мактабгача таълим ташкилоти учун 8 миллиард 602 миллион сўм маблағ ҳисобига бугунги кун талабларига жавоб берадиган, замонавий бинолар бунёд этилди. 

Шунингдек, тумандаги 12 та мактабгача таълим ташкилотининг том қисми, эшик ва деразалари алмаштирилади, бинолар атрофи тўсиқ деворлар билин ўралади.

Бу каби жорий таъмирлаш ишлари учун 995 миллион сўм сарфланади.

Паст Дарғом тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.