Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Пастдарғомлик Фанат Қаҳрамонов иорданиялик рақибини мағлуб этди

Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича Токио Олимпиадасига лицензия берувчи мусобақа давом этмоқда. Куни кеча вилоятимиз боксчиси Фанат Қаҳрамонов -75 килограмм вазн тоифасида саралаш босқичида рингга кўтарилди.

Вилоятимиз боксчиси дастлабки даврада мезбон спортчи Осама Мажид билан рўбарў келди. 3 раунд давомида тўлиқ устунликка эришган Фанат Қаҳрамонов иккинчи давра йўлланмасига эга чиқди.

Эслатиб ўтамиз, вилоятимиз боксчиси Ёдгорой Мирзаева терма жамоа вакиллари орасида биринчи бўлиб рингга кўтарилиб, микронезиялик боксчи Женнифер Чиенгни мағлуб этди.