Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Пахтачидаги база станцияси йил охирига қадар 2G технологиясидан 3G технологиясига модернизация қилинади

Сайтимизда эълон қилинган “Қирда ўтди онлайн дарслар: Ёш авлод қачонгача интернет тўлқинини излаб сарсон бўлади?” сарлавҳали мақола ишчи гуруҳ томонидан ўрганиб чиқилган.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Д.Хўжамбердиев имзоси билан келган хатга кўра, Пахтачи тумани Фай маҳалласи ҳудудида “Beeline” операторидан ташқари, барча мобил алоқа операторларининг сигнал сатҳлари алоқа ўрнатиш учун етарли даражада эканлиги, интернет хизматларидан фойдаланиш учун етарли даражада эмас.

Шунингдек, “ЎзМобайл” филиали томонидан Пахтачи тумани Фай маҳалласига хизмат кўрсатувчи база станцияси 2020 йилнинг охирига қадар 2G технологиясидан 3G технологиясига модернизация қилиниши режалаштирилганлиги маълум қилинган.

Бу ҳақда фуқарога ҳам маълумот берилган.