Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

«Пахтакор» стадионидаги сўнгги ўйинга Алишер Усмонов келиши кутилмоқда

Бугун, 4 декабрь куни 63 йиллик тарихга эга Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида сўнгги расмий учрашув ўтказилади. Бу ҳақда "tribuna.uz" нашри хабар берди.

Ўзбекистон лига кубоги финали доирасида АГМК - «Пахтакор» жамоалари нуфузи бўйича учинчи турнир саналмиш лига кубоги учун кураш олиб боришади. Бир оталиқ ҳомийга эга ушбу клублар ўртасидаги финал баҳсини томоша қилиш учун мартабали меҳмон – россиялик миллиардер, Халқаро қиличбозлик федерацияси президенти Алишер Усмонов ташриф буюриши режалаштирилган.

Ушбу ташриф давомида «Пахтакор» стадиони ўрнига қуриладиган янги стадион лойиҳаси тасдиқланиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 3 декабрь куни Алишер Усмонов Швейцариянинг Лозанна шаҳрида Халқаро қиличбозлик федерациясининг ҳар йил ўтказилувчи конгрессида Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах томонидан Олимпия қадриятларини доимий равишда қўллаб-қувватлаши ва оммалаштириши учун мукофотлаганди. Маълумотларга кўра, асли ўзбекистонлик миллиардер 3 декабрь куни Европадан Тошкентга келган.