Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Пайариқ туманида 170 ўринли болалар боғчаси ишга тушди

Туманнинг “Ғаллакор” маҳалла фуқаролар йиғини марказида илк мактабгача таълим муассасаси ўз фаолиятини бошлади. Унинг очилиш маросимида Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов иштирок этди ва мамлакатимизда замонавий мактабгача таълим муассасалари барпо этиш учун яратилаётган шароитлар, болаларни боғчага қамраб олиш ва уларга таълим-тарбия беришнинг аҳамияти ҳақида гапирди.

Мазкур 170 ўринли 36-мактабгача таълим муассасасини қуриш учун давлат томонидан  2 миллиард 300 миллион сўм маблағ сарфланди.

Тадбир иштирокчилари бу ерда яратилган шароитлар, болажонларнинг вақтларини мазмунли ўтказишлари учун қилинган ёзги айвон, амфитеатр ва кичик кутубхонани кўздан кечирди. Муассаса мутасаддилари томонидан болажонларнинг соғлом овқатланишини ташкил этиш учун амалга ошираётган ишлари билан танишдилар.