Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Пайариқ туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан маълумот берилди

Терговга қадар текширув ҳужжатларига кўра, 2019 йил 11 июнь куни  соат 14:00 да ҳайдовчи Р.М бошқарувида бўлган “Матиз” русумли 30 Т 903 МА давлат белгили автомашинани Пайариқ тумани “Чоштепа” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4 К 505 автомобил йўлининг “Ал-Бухорий-Лаззат” йўналишида бошқариб келиб, асосий йўл ҳисобланган 4 К 493 В Эшимоқсоққа кириш автомобил йўлига чиқиб кетиб, асосий йўлда “Самарқанд-Челак” йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи Г.Қ.нинг бошқарувида бўлган Газ-322132 русумли 30  В 147 СА давлат белгили автомашина билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.

Содир этилган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида йўловчилар Б.М. ва Р.Л ҳамда ҳайдовчи Г.Қ.лар тан жароҳатлари олиб, шифохонага мурожаат қилган. Шифохонада уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, керакли муолажалар амалга оширилган.

Ф.Саидмуродов,

Пайариқ  туман ИИБ ҳузуридаги

тергов бўлими бошлиғи.