Android qurilmalar uchun Zarnews.uz mobil ilovasi. Yuklab olish x

Пайариқда давлат-хусусий шерикликда янги боғча фойдаланишга топширилди

Самарқанд вилоятининг Пайариқ тумани Гўзал маҳалласида тадбиркор Барно Тугалова томонидан 100 ўринли давлат-хусусий шериклик асосида мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди.
Икки қаватдан иборат, барча шароитлар яратилган боғча учун 2 миллиард сўм маблағ сарфланди.
- Болаларнинг ҳар томонлама соғлом вояга етишларида спортнинг алоҳида ўрни бор, - дейди тадбиркор Б.Тугалова. – Шунинг учун боғчамизда футбол майдончаси, ёзги ва қишки ўйингоҳлар, тадбирлар ўтказиш учун томоша заллари барпо этилди.

Ширинбой МАМАДАЛИЕВ.