Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Пайариқда ўқувчи мунтазам дарсларга қатнашмай келгани аниқланди

Фарзанд тарбияси, мактабда таҳсил олиши камолотга етгунга қадар ота-онанинг зиммасида эканлиги ҳақида Конституцияда ҳам белгилаб қўйилган. Лекин айрим ҳолатларда ушбу вазифаларни баъзи ота-оналар эсдан чиқариб қўйишмоқда.

Пайариқ туманининг Фидлкор маҳалласида яшовчи, 23-мактаб ўқувчиси Д.Мусурмонова ҳозирги вақтда мунтазам дарсларга қатнашмай келмоқда. Шу муносабат билан туман ҳокими ўринбосaрлари Ф.Омонов, Д.Мамасолиева, вояга етмаганлар ишлари бўйича туман идоралараро комиссия масъул котиби А.Абжалов, туман ички ишлар бўлими, маҳалла ва мактаб маъмурияти томонидан болаларни таълимга жалб қилиш мақсадида ўтказилган профилактик тадбир доирасида Д.Мусурмонованинг хонадонида бўлишди ҳамда қизнинг отаси ва ўзи билан суҳбат олиб борилди.

Ўқувчининг мунтазам дарс қолдириши жаримага сабаб бўлиши Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасида белгилаб қўйилгани, ушбу ҳолатлар яна такрорланган тақдирда "Республика қиз болалар махсус ўқув, тарбия муассасаси"га юборилиши ҳақида қизнинг отаси А.Арзиқуловга тушунтирилди.

Бу ҳақда Пайариқ туман ҳокимлиги маълум қилди.