Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Пайариқда тиббий ниқоб тақмаган қоидабузар судланди

Бугун, 30 апрель куни Пайариқ тумани маъмурий судининг очиқ суд мажлисида ҳуқуқбузар К.А.га нисбатан иш кўриб чиқилди.

Туманнинг Ғойиб ота маҳалласида яшовчи бу шахс 29 апрель куни соат 10:30 ларда маҳалла ҳудудидаги Челак эски деҳқон бозорида карантин қоидаларига зид равишда махсус ҳимоя ниқоби тақмасдан юрган. Профилактика инспектори томонидан тўхтатиб сўралганда унинг қонуний талабларини бажармаган.

Ҳуқуқбузар К.А.га бу ҳаракати учун 669 минг сўм жарима жазоси тайинланди.

Ф.САЛОМОВ,

Пайариқ тумани маъмурий суди раиси.