Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Пентагон раҳбари АҚШ иттифоқчиларини Россия билан агрессив рақобатлашишга чақирди

АҚШ ва унинг иттифоқдошлари дунёнинг барча бурчагида Россия билан агрессив рақобат олиб бориши ва энг ёмонига тайёр туриши керак. Бу ҳақда 20 октябрь куни Пентагон раҳбари Марк Эспер таъкидлади.

“Бу дунёнинг кучли давлатлари рақобати экан, демак, у глобал аҳамиятга эга. Биз Россия ва Хитой Африка, Америка Яқин Шарқ, Арктика ва Антарктика ҳудудларида қандай ҳаракатлар амалга ошираётганини кўриб турибмиз. Биз барчамиз рақобатлашишимиз лозим, агрессив рақобат олиб боришимиз зарур. Агар қайтариш фойда бермаса, биз энг ёмонига тайёр туришимиз керак”, деди у Атлантик кенгашда қилган чиқишида.

Унинг сўзларига кўра, собиқ иттифоқ қулаганидан сўнг ҳеч ким қудрати ошиб бораётган Россия билан ҳисоблашиш кераклигини кутмаган. Шу билан бирга Эспер тушунмовчиликларнинг олдини олиш учун Россия ва Хитой балан алоқаларни сақлаш зарурлигини таъкидлади.

“Биз ушбу давлатларнинг ҳеч бири билан зиддиятга боришни истамаймиз. Биз Хитойни чеклашга интилмаймиз. Биз ўн йиллаб фойда келтирган халқаро қоидалар, тартиб ва маъёрлар асосида барқарор ўсиш бўлишини хоҳлаймиз. Айни вақтда мазкур икки давлат уларни мунтазам равишда бузиб келмоқда. Биз ушбу тизимни ҳимоя қилишимиз керак”, деди Эспер.