Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Пора билан қўлга тушган шахс “СЭС” ходими эмас

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳар санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ходими Ш.Б. фирибгарлик йўли билан пора олиб, қўлга тушгани ҳақидаги хабарлар тарқалди.

Мазкур ҳолат бўйича Самарқанд шаҳар санитария-эпидемологик осойишталик маркази бош врачи Пирмуҳаммад Маҳмудов муносабат билдирди.

Унинг таъкидлашича, Ш..Б исмли ходим у бошқариб келган ташкилотда ишламайди ва ушбу шахс Самарқанд шаҳар санитария-эпидемиология назорати инспекцияси филиали ходимидир.

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.