Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Президент мактабларининг асосий қабул имтиҳонларини онлайн кузатиш имконияти яратилди

Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги Uztelecom компанияси билан ҳамкорликда 2019 йилнинг Президент мактабларига 22-24 июль кунлари бўлиб ўтадиган асосий қабул имтиҳонларини реал вақт режими(online)да кузатиш учун имконият яратди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Асосий қабул имтиҳонларининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида имтиҳонларнинг видео-стримингини ташкил этмоқда. Барча хоҳловчилар кириш имтиҳонлари жараёнларини https://test2019.uz/ ҳаволаси орқали online кузатишлари мумкин.

Наманган, Нукус, Хоразм ва Тошкент шаҳарларида қабул имтиҳонлари ўтказилиши мўлжалланган биноларда веб-камералар ўрнатилган, улар ўз навбатида онлайн тарзда кириш имтиҳонларининг барча жараёнларини кўрсатади.

Саҳифа TAS-IX ҳудудида жойлашганлиги сабабли, видео оқимининг юкланишдаги тезлигини таъминлайди. Кўпгина интернет-провайдерлар TAS-IX даги трафикларга ҳақ олмагани учун, фойдаланувчиларнинг маблағлари тежалади.