Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга жўнаб кетди

Аввал хабар қилинганидек, ташриф доирасида Ўзбекистон делегацияси Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг кенг кўламли кун тартибига эга биринчи маслаҳат учрашувида иштирок этади.

Давлатимиз раҳбари шу куни Қозоғистонда Ўзбекистон йилининг расмий очилиш маросимида иштирок этади. 

Шунингдек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев билан учрашуви ҳам режалаштирилган.