Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Психотроп дори воситаси божхонада ушлаб қолинди

Бугун кимдир бир касбни эгаллаб, оиласи, юрти манфаатларига муносиб ҳисса қўшиш учун меҳнат қилса. Кимдир пул топиш илинжида хорижга йўл олади. Аммо ўзга юртда меҳнат қилишнинг ҳам тош-тарозиси бор. Иштихонлик  Лайлонинг хатти-ҳаракати бунга мисол.

Лайло турмуш ўртоғидан ажрашгач, ишлаш мақсадида Туркия давлатининг Истамбул шаҳрига жўнаб кетади. У ерда бир турк хонадонига жойлашади ва у ердаги ошхонада ошпазлик қила бошлайди.

Орадан маълум муддат ўтгач, унинг кўринишида чарчоқ борлигини билган танишлари “Medazepam” психотроп дори воситаси бош оғриғини қолдириб, асабларни тинчлантиришини айтади. Уни доимий истеъмол қилиб бориш зарарсиз эканини уқтиради. Шу сабаб Лайло “Medazepam”ни истеъмол қилишни ўрганади.

Бироқ бу дори махсус рўйхатда турувчи беморлар учун қўлланилиши, ҳар кимга ҳам сотиш таъқиқлангани боис дорини анча вақт тополмай қийналади.

2018 йилнинг декабрь ойида иш жойига яқин бўлган “Медикал Парк” хусусий шифохонасига боришга мажбур бўлади. Шифокор кўригидан ўтгач, у врачнинг тавсиясига асосан 60 дона “Medazepam”ни олиб қайтади.

Лайло жорий йилнинг 1 мартида Ўзбекистонга қайтди. У “Истамбул-Самарқанд” йўналишидаги авиарейс билан Самарқандга келди. Божхона назоратидан ўтаётганда унинг сумкасида 35 дона “Medazepam” психотроп дори воситаси борлиги аниқланди. Бундай ноқонуний хатти-ҳаракати учун Лайло Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаларини бузганликда айбли деб топилди.

Дилафруз Астонова,

Самарқанд шаҳар “Амон” адвокатлар

ҳайъати адвокати.