Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Путин даромад декларацияни топширди: У 2018 йилда 8.6 миллион рубль даромад қилган

Россия президенти Владимир Путин ўтган 2018 йилда 8.6 миллион рубль даромад қилган ва бу 2017 йилдаги даромадига қараганда бир баравар камдир. У 2017 йилда 18.7 миллион рубль даромад қилган эди. Россия раҳбарининг даромади ҳақида Кремлнинг расмий сайтида эълон қилинди. Бу ҳақда  life.ru хабар бермоқда.

Путиннинг иккита, бири 77 м² майдонга эга квартира ва гаражи, иккинчиси 153.7 м² майдонга эга квартира ва 18 м² гаражи бор.

Шунингдек Россия раҳбарининг "Нива" ва иккита "Волга" машиналари бор.

Унинг бор бойлиги шулар.

Эслатиб ўтамиз, шу кеча-кундузда 1$ = 65 рубль атрофида бўлиб турибди.

Демак, Путин 2018 йилда 130 минг доллардан ошиқроқ маблағ даромад қилган.