Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Пякяхин конидаги ёнғинда ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг жасади ватанга олиб келинди

Россиянинг Пякяхин конида содир бўлган ёнғинда вафот этган ўзбекистонликларнинг жасадлари Ўзбекистонга юборилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, 2019 йилнинг 8 декабрь куни Тазов тумани Пякяхин конида содир бўлган ёнғинда 3 нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этган.

Бугунга қадар кондаги ёнғинда вафот этган ўзбек фуқароларининг шахсини аниқлаш бўйича процессуал жараёнлар, консуллик ҳуқуқий масалалар ва зарур ҳужжатларни расмийлаштириш ишлари якунланган.

Бундан олдин Россиядаги конда содир бўлган ёнғин оқибатида 3 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлгани хабар қилинганди.