Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўзингиз яшаётган маҳаллангиз тарихини биласизми?

Самарқанд шаҳрида умумтаʼлим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари оʻқувчилари оʻртасида “Маҳалла – менинг тақдиримда” номли коʻрик-танловнинг Самарқанд вилояти босқичи боʻлиб оʻтди.

“Қадриятлар бешигисан, азиз маҳаллам!” шиори остида оʻтказилган танловда шаҳар ва туман босқичларида қолиб боʻлган 16 жамоа маҳалла ҳаёти ва тарихи, миллий қоя, маʼнавият асосларига доир билим ва коʻникмаларини синовдан оʻтказди.

Танлов якунига коʻра, Паст Дарқом туманидаги Поʻлатчи маҳалласи оʻқувчилар жамоаси биринчи оʻринни эгаллади. Иккинчи ва учинчи оʻринлар Нарпай тумани Ноқорахона, Пахтачи туманидаги Боқолон маҳаллалари ёшларига насиб этди.

Санжар ТУРДИЕВ.