Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қалбаки паспорт билан Ўзбекистонга киришга уринган эронликлар қўлга тушди

Эрон фуқаролари қалбаки Италия паспорти билан Ўзбекистонга киришга уринишди. Бу ҳақда ДХХ Чегара қўшинлари хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, 3 ноябрь куни Тошкент халқаро аэропортида “Истанбул-Тошкент” йўналиши бўйича пойтахтга келган икки кишининг Италия давлатига тегишли фуқаролик паспортлари текширилган ва паспортлар қалбаки эканлиги аниқланган.

Олиб борилган суриштирув ишлари давомида ушбу шахслар аслида Эрон Ислом Республикаси фуқаролари эканлиги маълум бўлди.
Уларга қонунчилигимизда белгиланган тартибда чора кўрилди.