Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қамашилик эркак қайнсинглисини пичоқлади

Жорий йилнинг 29 июнь куни соат 18:45ларда Қашқадарё вилоятининг Қамаши тумани Обод МФЙда яшовчи 38 ёшли Р.Ж. уйида ўзаро жанжал туфайли вақтинча бирга яшовчи қайнсинглиси, муқаддам судланган 30 ёшли Р.Ш.ни пичоқ билан жароҳатлаган.

ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, натижада Р.Ш. касалхонага ётқизилиб, Р.Ж. ушланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.