Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қандай ҳолларда қўшни ер эгасининг еридан фойдаланиши мумкин?

Қонунчиликка мувофиқ ер эгаси қўшни ер эгасининг еридан фойдаланишни талаб қилиши мумкин (сервитут ҳуқуқи). Сервитут қуйидаги мақсадлар учун белгиланади:

- ердан пиёда ва транспортда ўтиш;

- электр, алоқа, қувур линияларини ўтказиш;

- сув билан таъминлаш ва бошқа шу каби ҳолатлар.

Ерга сервитут белгиланиши ер эгасининг ушбу участкага эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқларидан маҳрум этмайди.

Сервитут уни талаб қилган шахс ва ер эгаси ўртасидаги битимга асосан белгиланади.

Агар икки тараф келиша олмаса, ушбу масала фуқаролик судида кўриб чиқилади. Сервитут ҳақидаги битимлар кадастр органларида рўйхатдан ўтиши шарт. Рўйхатдан ўтказиш 1 кунда бепул амалга оширилади, деб ёзмоқда ҳуқуқий ахборот канали.