Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қaнликўлда кучли шамол туфайли кўп қаватли уйларнинг шиферлари "парвоз қилди". Жабрланганлар бор...

Кеча соат 17:30 - 18:00 лар атрофида Қaнликўл тумани "Мустақиллик кўчаси"даги кўп қаватли 6-уйнинг шиферлари қаттиқ шамол туфайли учиб тушди. Бу ҳақда kruz.uz’га шу ҳудудда яшовчи фуқаролар телефон қилиб тафсилотларни маълум қилишди.

Аҳоли вакилларининг сўзларига кўра, кўп қаватли уй тамирланаётган бўлган.  Кучли шамол шиферларни учириб юборган.  Ҳодиса натижасида шу ерда уйни таъмирлаётган икки нафар уста жароҳат олган ва улар касалхонага  олиб кетилган. 

Бундан ташқари, кучли шамол натижасида 6-уйга сим ёғочлар ҳам қулаб тушган. Икки соат давомида электр тармоғида узилиш ҳолати юзага келган. 

Сўнгги маълумотларга қараганда, ҳозирда 6-уй атрофида туман ҳокимлиги ва бошқа ташкилотлар тиклаш ишлари олиб бормоқда. 

Бу Қорақалпоғистондаги "шиферлар парвоз қилиши" билан боғлиқ биринчи воқеа эмас. Бунга қадар Чимбой туманида ҳам "кучли шамол" туфайли шиферлар парвоз қилганди.

Аҳоли вакилларининг айтишича, кўп қаватли уйларнинг томига ўрнатилган шиферлар шиғ этган шамолга ҳам учиб тушиш даражасида "мустаҳкам" қурилган экан. 

Ушбу ҳолат ва шиферлар масаласида расмий маълумот кутамиз, дейилади хабарда.