Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қарнаб отанинг 6 минг нафардан зиёд аҳолиси тоза ичимлик суви билан таъминланди

Президентимизнинг 2018 йил 30 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида ичимлик суви таъминотини ва канализация тизимларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар  тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Пахтачи тумани марказидан 35 километр узоқликдаги, чўл ҳудудида жойлашган Қарнаб ота қишлоғида 22 километрдан ортиқ сув тармоқлари тортилиб, қишлоқнинг 6000 дан зиёд аҳолиси узлуксиз марказлашган тоза ичимлик суви билан таъминланди.

“Обод маскан” дастури доирасида туман марказида жойлашган “Зиёвуддин” марказий сув иншооти қайта таъмирланмоқда. Ушбу сув иншооти атрофи 700 метрлик ҳимоя девори билан ўралди. Айни пайтда иншоотга янги насослар ўрнатиш, мижозларга хизмат кўрсатиш биноси, қурилиш материаллари сақланадиган омборхона, техник воситалар сақланадиган айвон, ходимлар учун ювиниш хонаси қуриш ишлари олиб борилмоқда. Мазкур объектни жорий йилнинг апрел ойигача фойдаланишга топшириш назарда тутилган.

Яқинда туманда жойлашган Шамс Назар ва Добусқалъа маҳаллаларида вилоят “Сувоқава” ДУК маблағлари ҳисобидан 5 километрлик ичимлик суви тармоқлари тортилиб, 1200 дан ортиқ аҳоли, шунингдек, 35-умумтаълим мактаби ҳамда 15-МТТ узлуксиз тоза ичимлик суви билан таъминланди.

Самарқанд вилояти “Сувоқава” ДУК матбуот хизмати.