Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қарздорнинг баракаси қочади

Қарз баракани учиради, қарздорлик ривожланишга тўсқинлик қилади. Бу азалдан ўз исботини топиб келаётган айни ҳақиқатдир. Бугун юртдошларимиз орасида ҳам солиқ тўловларини ўз вақтида амалга оширишни пайсалга солаётганлар йўқ эмас. Ваҳоланки, ўз муддатида тўланаётган солиқлар мамлакатимиз бюджетига тушумларнинг ошишига, ижтимоий-иқтисодий ривожланишга замин яратади.

Таъкидлаш лозимки, Самарқанд вилоятида жисмоний шахслар томонидан топширилган декларация асосида ҳосил бўлган солиқ қарзи 4 миллиард 893 миллион 100 минг сўмни ташкил этмоқда. Қарздор фуқаролар рўйхатига назар солсангиз, катта миқдорда солиқ қарзи юзага келган юртдошларимиз мавжуд. Масалан, самарқандлик Р.Т.нинг қарзи нақд 52546023,30 сўмга етган. Бундан ташқари, фуқаро ўз вақтида солиқ тўловини амалга оширмагани боис унга 1591802,9 сўм пеня ҳисобланган. Самарқанд шаҳрида истиқомат қилувчи Д.М.нинг қарзи 44739528,0 сўмни, пеняси эса 1355325,39 сўмни ташкил қилмоқда. Самарқанд шаҳридаги Ҳазора маҳалласида истиқомат қилувчи М.Т.нинг қарзи ҳам кам эмас. У 49729092,98 сўмлик солиқ қарзи ва 1506463,61 сўмлик пеняни тўлаши лозим.

Умид АЛИМОВ,

Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати ходими.