Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қашқадарё ва Сурхондарёда тушган булдуруқ уч қорга татийдими?

Шу кунларда Сурхондарёнинг шимолий туманларида ҳамда Қашқадарёнинг тоғли ҳудудларида ўта қалин туман тушиши ва совуқ ҳарорат кузатилмоқда.

Дарахт ва симёғочлар оппоқ қорга бурканган.

Гуёки, туни билан ҳаммаёқда қор ёғиб чиққандай. Аслида табиатнинг бу ҳодисаси булдуруқ (изморос) дейилади.

Булдуруқ қалин туман сабаб кўринувчанликнинг 50 метргача чекланганида ҳамда ҳароратнинг 0 даражадан паст бўлганида кузатилади.

Намликка ўта тўйинган ҳаво таркибидаги сув кристаллашиб дарахт шохлари ва симёғочларга ёпишиб қолади. Яъни, қиров атрофни қор каби қамраб олади.

Булдуруқнинг совуғи жуда кучли бўлгани учун ўзбек халқида "Бир булдуруқ уч қорга татийди", деган мақол бор.